Меню

Тил

Режим

ИНСТИТУТ ВА УНИНГ ВИЛОЯТ ФИЛИАЛИ ҲАМДА ИЛМИЙ-ТАЖРИБА СТАНЦИЯЛАРИ ТОМОНИДАН БАЖАРИЛИШИ 2018-2020 ЙИЛЛАРГА БЕЛГИЛАНГАН ДАВЛАТ ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ДАСТУРЛАРИ

Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти ва унинг филиал ва илмий-тажриба станцияларида давлат илмий-техника доирасида 1 та фундаментал, 16 та илмий-амалий ва 6-инновацион грант лойиҳалари устида илмий-тадқиқотлар амалга оширилмоқда.

Институт ва унинг филиал ҳамда илмий-тажриба станцияларида лойиҳалар бўйича 2019 йил 1-ярим йилликда Республика анжуманларида 76 та, махаллий илмий журналларда 11 та, хорижий конференцияда 5 та, хорижий журналларда 3та мақола чоп эттирилди.

Бош институтда лойиҳалар бўйича 2019 йил 1-ярим йилликда хорижий журналларда 3 та, махаллий илмий журналларда 3 та, Республика анжуманларида 14 та чоп эттирилди.

Бош институтда давлат илмий-техника доирасида 3 амалий ҳамда 1 та инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларни 1-ярим йиллик ҳисоботлари тайёрланди.

ҚХ-А-ҚХ-2018-41 “Бошоқли дон–соя-ғўза алмашлаб экиш тизимини такомиллаштириш, соя навларининг бирламчи уруғлигини тизимли ташкил этиш орқали Республиканинг барча минтақалари тупроқ-иқлим шароитига мос навларини юқори авлодли уруғликларини етиштириш, соя экувчи фермер хўжаликларини етарли миқдордаги навдор уруғликлар билан таъминлаш”

МВ-ҚХ-А-ҚХ-2018-189 “Соянинг оқсил миқдори, мойлилик даражаси юқори навларини асосий ва такрорий экин сифатида танлаш ҳамда уларни етиштириш агротехнологияси элементларини ишлаб чиқиш”

КХИ-КХ-2018-21 “Соянинг Республикамиз тупроқларида асосий экин сифатида экишга мос маҳаллий селекциясига мансуб, ўртаки кечпишар серҳосил Барака, Устоз ММ-60 навларининг бирламчи уруғчилик тизимини (3-4 босқич Суперэлита уруғлигини ишлаб чиқиш) ташкил этиш”

МВ-ҚХ-А-ҚХ-2018-39 “Кузги юмшоқ буғдойнинг селекция жараёнида констант ҳолатига келган занг касалликларига чидамли, ҳосилдорлик нонбоплик хусусиятлари юқори дурагай популяцияларини баҳолаш, танлаш йўли билан янги навларини яратиш хамда бирламчи уруғчилик тизимини ташкил этиш”

ДДЭИТИ

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти