Меню

Тил

Режим

ДОН ВА ДУККАКЛИ ЭКИНЛАР ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ТАРИХИ

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот нститут Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25-августда 413-сонли қарори билан “Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институти” ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7-августдаги 344-сонли қарори билан унинг республика барча вилоятларда филиаллари ташкил этилган.

Суғориладиган ерларда юқори ва сифатли дон берадиган кузги юмшоқ ва қаттиқ, боҳорги буғдой минтақа шароитига мос навларини танлаш ва янги навларни яратиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқотлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, ихтисослашган илмий-тадқиқот муассасалари, марказлар ва станциялар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш, шу асосда республика қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича илмий-тадқиқотларни самарали бажариш ва олинган натижаларни ишлаб чиқариш амалиётига кенг жорий қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014-йил 10-февралдаги “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2125 сон қарори қабул қилинган.

Ушбу қарорнинг 3-бандида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибидаги етакакчи илмий-тадқиқот институтлари сафидан бош ташкилотлар шакллантирилиб, институт “Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти”га айлантирилди. Ҳозирда Республикамизда бошоқли ва дуккакли дон экинлари ва бошқа ноаънанавий экинларни ривожлантириш йўналишида-Бош ташкилот сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Бугунги кунда институтнинг республикамизнинг турли хил тупроқ иқлим шароитларида Қашқадарё вилояти филиали ҳамда 12 та минтақавий илмий-тажриба станциялари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Институт ва унинг вилоят филиал ҳамда илмий тажриба станцияларида жами 163 та илмий ходимлар, шу жумладан 6 та фан доктори, 1 та РФА академиги ва 27 та фан номзодлари, 4 та қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа докторлари илмий-тадқиқот ишлари олиб боришмоқда.

Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти ва унинг филиал ва илмий тажриба станцияларидаги докторантура фаолият юритиб келаётган жами изланувчилар 29 та, шундан 3 нафари докторант, 17 нафари таянч докторант, 4 нафари мустақил изланувчилар хисобланади.